Ҳамаснинг энг нуфузли етакчиси Яҳё Синварнинг ўлдирилишига муносабат билдирилмоқда. Хамас унинг ўлимини тасдиқлаб, Исроил «тажовузи» тўхтамагунча гаровга олинганларни қўйиб юбормаслигини маълум қилди. Оқ уйнинг айтишича, Синвар сулҳга асосий тўсиқ бўлган ва унинг ўлдирилиши тинчлик музокаралари учун бурилиш нуқтасидир.