Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Банкокдаги Бош консулхонаси маьлум қилди.
Таиланддаги ўзбекистонликлар агар ёрдам керак бўлса, +66 2 675 3995 телефон рақамига боғланиши мумкин.
Кеча, 28-март куни содир бўлган 7,7 магнитудали зилзиладан сўнг 🇲🇲Мянмада ҳалок бўлганларнинг тасдиқланган сони 1002 нафарга етди. Шунингдек, 2376 киши жароҳатланган.
АҚШ геологик хизмати қурбонлар 10 минг нафардан ошишини тахмин қилмоқда.
🇹🇭Таиланд пойтахти Бангкокда эса зилзила пайтида қулаган 30 қаватли бино остидан 10 кишининг жасади топилди. Яна 100 киши ҳозирча бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.