Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри чеккасида 40 дан ортиқ ўқувчи ва ўқитувчиларни экскурцияга кетаётган мактаб автобуси ёниб кетди, деб хабар бермоқда Реутерс.
Утай Тани провинциясидан кетаётган автобус шинаси ёрилиб кетганидан сўнг тўсиққа бориб урилган. Бу ёнилғи бакларининг портлашига сабаб бўлган. Натижада кучли ёнғин бошланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 44 йўловчидан 25 га яқини ҳалок бўлган, бироқ транспорт вазири Суря Хуангроонгруангкит қурбонларнинг аниқ сони ҳали ҳам аниқланаётганини айтди. Яна 16 нафар талаба ва уч нафар ўқитувчи тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Маълумотларга кўра, автобусда бошланғич ва ўрта синф ўқувчилари бўлган.
Ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар аллақачон ёнғинни бартараф этишган, бироқ автобусдаги ҳаво ҳарорати юқори бўлганлиги сабабли улар ҳалигача жасадларни қидиришни бошлай олишмаган. Таиланд бош вазири Паэтонгтарн Шинаватра ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотни тасдиқлади ва фожиа қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.