Таиланд жанубидаги сув тошқинлари оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Bangkok Post хабар берди, деб ёзади ТАСС.
Табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш департаменти маълумотларига кўра, жанубий вилоятларда узоқ давом этган кучли ёмғир туфайли 3700 га яқин аҳоли пункти сув остида қолган.
Умуман олганда, табиий офатдан 660 мингдан ортиқ хонадон жабр кўрди.
Тошқиндан зарар кўрган вилоятлар Таиланддаги машҳур сайёҳлик йўналишларидан узоқда. Яраланган сайёҳлар ҳақида маълумот йўқ.