Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ОТИҲТ) иқтисодиёт вазирлари қўшма йиғилишида Таиланд, Индонезия ва Малайзия ҳам БРИКС ҳамкорлари сафидан ўрин олганини маълум қилди. Бу хабар РФ ТИВ сайтида эълон қилинган.
– Қозонда бўлиб ўтган БРИКС саммити кўпчиликнинг адолатли дунё тартибини ўрнатиш, глобал институтларни ислоҳ қилиш ва тенг иқтисодий алоқалар ўрнатиш истагини намойиш этди, – деган у. – Савдо, сармоя, сунъий интеллект, энергетика ва иқлим, логистика соҳаларида самарали келишувларга эришилди. Энди ОТИҲТ давлатлари – Индонезия, Малайзия, Таиланд ҳам ассоциация ҳамкорларидир.
Мулозим таҳлилига кўра, Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларининг Россия ташқи савдосидаги улуши аллақачон 70 фоизга етган.
– Ҳисоб-китобнинг, деярли, 90 фоизи миллий валютада амалга оширилади, – дея қўшимча қилган Панкин ўз маърузасида. – Энергия хавфсизлиги замонавий тараққиёт гаровидир. Биз минтақани энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаймиз.