Ҳозирча сунъий интеллектлар йўқ қилаётганидан кўра кўпроқ иш ўринларини яратмоқда: 2023-йил ўрталаридан буён ушбу технология АҚШда 200 мингга яқин иш ўрни қисқаришига сабаб бўлган ва 1 миллионга яқин янги иш ўрнини яратган.
Бунинг асосий сабаби — маълумотлар марказлари ва улар атрофидаги инфратузилма, шунингдек, сунъий интеллект муҳандислари ҳамда моделларни жорий этиш бўйича мутахассислар каби янги касблар пайдо бўлганидир.
Сўнгги уч йил ичида сунъий интеллект энг кўп қўллаб-қувватлаш хизмати ходимлари, котиблар ва раҳбарлар ёрдамчиларини ўрнини эгаллади. Уларнинг сони тахминан 10–15 фоизга камайган.