Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда "Z.S." МЧЖ қўшма корхонасининг Қарши шаҳридаги омборхона товаршуноси Т.Қ. ва МЧЖ экспедитори И.Ғ.лар ўзаро тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган МЧЖнинг умумий баҳоси 2 млрд сўмлик алкоголь маҳсулотларини нақд пулга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.