Бугун 4 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тадбиркорликка тўсқинлик қилган мансабдор шахс 30 млн сўм жаримага тортилди

Тадбиркорликка тўсқинлик қилган мансабдор шахс 30 млн сўм жаримага тортилди

Андижон шаҳрида фаолият юритувчи “A.B.” МЧЖ раҳбари солиқ органи томонидан ўтказилган текширувдан ҳамда банкдаги ҳисобварақлари тўхтатиб турилганидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, тадбиркорлик субъекти фаолиятида камерал солиқ текшируви ўтказилиб, банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш чоралари қўлланилган.

Тадбиркор томонидан талабномага жавоб берилганига қарамасдан, тадбиркорнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича чекловлар ўз вақтида бекор қилинмаган.

Солиқ органи мансабдор шахси томонидан тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш ҳамда камерал солиқ текшируви ўтказиш тартибларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан мансабдор шахс МЖтКнинг 241-2-моддаси ҳамда 241-3-моддаларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Киритилди: Бугун 18:11. Ўқилди: 333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!