my3.soliq.uz тизимдаги техник носозлик сабабли солиштирма далолатнома бўйича вақтинча нотўғри маълумотлар (солиқ қарздорлиги пайдо бўлиши, маблағ ечиб олиниши ва ҳоказо) акс этиши мумкин. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Вазият назоратга олинган. Ҳозирда мутахассислар мазкур муаммони бартараф этиш устида ишламоқда. Носозликлар бартараф этилгач, барча маълумотлар тикланади, нотўғри ечилган маблағлар қайтарилади.
Тушунганингиз учун раҳмат!" - дейилади қўмитанинг расмий баёнотида.
Қўшимча: Пулни қайтариш учун ёзма мурожаат тақдим этиш талаб этилмайди — маблағлар автоматик тарзда қайтарилади.