Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Табиий газ ўғринча ишлатилиб, давлат манфаатига 1 миллиард сўмдан зиёд зарар келтирилган

Табиий газ ўғринча ишлатилиб, давлат манфаатига 1 миллиард сўмдан зиёд зарар келтирилган

«Ўзэнергоинспекция» Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Фарғона туманида фаолият юритаётган «СНГ.Г.С.» МЧЖга қарашли АГТКШ табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Ўрганиш давомида ушбу автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг газ ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилгани маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 1 миллиард 136 миллион сўмни ташкил этган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилинди.

Киритилди: 13:57 21.05.2024. Ўқилди: 897 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!