Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

“Сувараклар” Ҳиндистонда сайловчилар рўйхатини қайта кўриб чиқишга қарши бош кўтарди

“Сувараклар” Ҳиндистонда сайловчилар рўйхатини қайта кўриб чиқишга қарши бош кўтарди

“Сувараклар” Ҳиндистонда сайловчилар рўйхатини қайта кўриб чиқишга қарши бош кўтарди, юзлаб одамлар ҳибсга олинди.

Ҳиндистон пойтахти Ню-Деҳли Сайлов комиссияси раҳбарининг истеъфоси талаб қилиниб, оммавий норозилик намойишлар ўтказилмоқда. Намойишлар кенгайишига йўл қўймаслик учун шаҳар бўйлаб минглаб полициячилар ва ҳарбийлаштирилган кучлар жойлаштирилди. Пойтахт марказида мобил интернет ўчирилди. Ўнлаб метро станциялари ва бозорлар ёпилди.

Полиция юзлаб намойишчиларни, жумладан, “Сувараклар халқ партияси” (Cockroach janta party) ёшлар ҳаракати асосчисини қўлга олди. Ташкилотчиларнинг билдиришича, “Сувараклар халқ партияси” асосчиси Абҳижит Дипке ҳамда партиянинг юқори мартабали етакчилари Саурав Дас ва Ашутош Ранка Мумбайдан Ню-Деҳлига учиб келганида самолётнинг ўзида ушланган.

Ҳаракат ўз етакчиларининг ушланишини авторитар ҳаракат деб қоралади. Уларни зудлик билан озод қилиш талаб қилинди ва намойишлар давом этиши билдирилди. Мухолифатдаги баъзи депутатлар ва собиқ бош вазирлар — Ғарбий Бенгалия штатидан Мамата Банержи ва Деҳлидан Арвинд Кежрвал ҳам қўлга олинди.

Намойиш сайловчилар рўйхатини қайта кўриб чиқиш ташаббусини илгари сурган Ҳиндистон Сайлов комиссияси раҳбари Гянеш Кумарга қарши қаратилган. Мухолифат партияларининг даъво қилишича, сайловчиларнинг рўйхатдан ўчирилиши бош вазир Нарендра Модининг BJP партияси ғалаба қозонган баъзи штатлардаги натижаларга бевосита таъсир кўрсатган. Сайлов комиссияси маълумотларига кўра, текширув давомида 130 миллионга яқин сайловчи рўйхатдан чиқарилган.

Киритилди: 19:46 10.10.2026. Ўқилди: 863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!