Каримов Миролимжон Каримжон ўғли – 1977 йил 3 январда Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган. Маълумоти олий, ихтисослиги давлат молиясини бошқариш.
2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриатини, 2002 йилда магистратурасини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Бешариқ туманидаги “Навбаҳор” улгуржи савдо базаси экспедитори лавозимида бошлаган. 2002–2005 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси ассистенти бўлиб фаолият кўрсатган. 2005–2007 йилларда хусусий секторда, 2007–2008 йилларда Қўқон шаҳар Халқ банки филиалида, 2008–2010 йилларда Қўқон шаҳар Давлат солиқ инспекциясида, 2010–2017 йилларда Давлат солиқ қўмитасида турли лавозимларда меҳнат қилган.
2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармасида бўлими бошлиғи ўринбосари, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси етакчи инспектори, бош инспектори, 2021–2023 йилларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Иқтисод ва режалаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари, Нефт маҳсулотлари логистикаси департаменти бошлиғи, 2023–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бош инспектори, шўъба мудири лавозимларида фаолият кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 октябрдаги тегишли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган.