Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Агар шатдаун давом этса, АҚШ маъмурияти кескин чоралар кўриши мумкин

Агар шатдаун давом этса, АҚШ маъмурияти кескин чоралар кўриши мумкин

Агар федерал ҳукуматнинг шатдауни давом этса, АҚШ маъмурияти экстремал чораларга мурожаат қилиши ва Демократлар томонидан қўллаб-қувватланадиган кўплаб дастурларни бутунлай бекор қилиши мумкин.

Бу ҳақда Оқ уй миллий иқтисодий кенгаши раҳбари Кевин Хассет Fox News телеканалида маълум қилган.

"Кейинги ҳафта ҳукумат очилмаса нима бўлишини кўрамиз. Бу қанча давом этишини билмайман. Республикачилар экстремал чоралар кўришга мажбур бўлиши мумкин", - дея огоҳлантирди Хассетт ёпилишда Демократик сиёсий рақибларни айблаб.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп "агар демократлар ҳукуматни ёпиб қўйса, бизда баъзи нарсалар учун пулимиз йўқлигини ва биз уларни бутунлай тўхтатишимиз мумкинлигини қонуний равишда айтган". "Биз мудофаа дастурларидан ташқари деярли ҳамма нарсани тўхтата оламиз, чунки бизнинг миллий хавфсизлигимиз муҳим. Лекин президент демократларнинг севимли ишларини олиб, уларни абадий тўхтатиб қўйиши мумкин. Бу қонуний, аммо у ҳали ҳам буни қилмаган", - дея таъкидлади Хассет.

АҚШ федерал ҳукуматининг қисман ёпилиши 1 октябрь куни ярим тунда маблағ етишмаслиги сабабли бошланди.

Киритилди: 09:45 19.10.2025. Ўқилди: 767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!