Туркия 2025 йил охиригача Россия-Украина можаросини ҳал қилишда муваффақиятга эришишга умид қилмоқда.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Ülke TV телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
У Истанбулда Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги муҳим музокараларнинг уч раунди бўлиб ўтганини эслатди. "Туркия Россия ва Украина ўртасидаги урушни тугатиш учун зарур ҳисса қўшишга тайёр ва умид қиламанки, йил охиригача бу йўналишда ижобий қадамлар қўйилади", деб таъкидлади Туркия ташқи ишлар вазири.