Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сут маҳсулотларини маркировкалаш ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди — ССП

Сут маҳсулотларини маркировкалаш ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди — ССП

Ҳозирги кунда тадбиркорлар таклифига кўра, қуруқ сут импортига чекловлар олиб ташланиши режалаштирилмоқда.

Шу йилнинг 11 декабр куни Gazeta.uz‘да эълон қилинган “Ўзбекистонда сут маҳсулотларини маркировкалаш бошланади“ сарлавҳали материали юзасидан Савдо-саноат палатаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, четдан олиб кириладиган қуруқ сутга ўтган йили чеклов қўйилгани оқибатида улардан олинадиган тайёр маҳсулотлар импорти 30 фоизга кўпайган.

Ҳозирги кунда тадбиркорлар таклифига кўра, қуруқ сут импортига чекловлар олиб ташланиши режалаштирилмоқда. Харидорларга сут маҳсулотларини онгли равишда танлаш имконини яратиш мақсадида қадоқда табиий сут ёки қуруқ сут ишлатилгани ҳақидаги маълумот кўрсатилиши кўзда тутилмоқда.

"Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятида табиий ва қуруқ сутдан тайёрланган маҳсулотларни ажратадиган лабораториялар ташкил қилиш режа қилинмоқда.

Келажакда уларнинг ёрдамида маҳсулотларни ажратиб, табиий ёки қуруқ сутдан тайёрланган белгини қўйиш йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда", — дейилади расмий муносабатда.

Киритилди: 10:50 13.12.2024. Ўқилди: 713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!