Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сурхондарёдаги савдо марказида рўй берган ёнғин тўлиқ ўчирилди

Сурхондарёдаги савдо марказида рўй берган ёнғин тўлиқ ўчирилди

Бугун, 4 август куни соат 03:02 да Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, Боботоғ МФЙда жойлашган 3-қаватли савдо марказининг биринчи ва иккинчи қаватларида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 03:15 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:10 да ўраб олинди ва соат 07:30 ёнғин тўлиқ ўчирилди.

Ёнғинни бартараф этишга 10 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та сув ташувчи машина жалб этилган.

Ёнғиндан тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Киритилди: 08:20 04.08.2025. Ўқилди: 966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!