Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Сурхондарёдаги конда содир бўлган авария туфайли ҳавога олтингугурт гази тарқалди

Сурхондарёдаги конда содир бўлган авария туфайли ҳавога олтингугурт гази тарқалди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кеча, 1 сентябрь куни Сурхондарё вилоятидаги конда содир бўлган ҳодиса тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, 1 сентябрь куни соат 15:17 да Сурхондарё вилояти Бойсун тумани «Кўлқамиш» МФЙ ҳудудида жойлашган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конига қарашли 604-сон қудуғида бурғулаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши туфайли олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган.

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

«Фуқароларни тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Вазият тўлиқ назорат остида. Ваҳимага ўрин йўқ», дейилади вазирлик хабарида.

Қўшимча қилинишича, ҳодиса жойига тегишли ташкилотларнинг вакиллари етиб бориб, мутахассислар томонидан барча зарурий ишлар олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:30 02.09.2024. Ўқилди: 1919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!