Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сурхондарёда ЙТҲга учраган “Нексия” ёниб кетди

A A A
Сурхондарёда ЙТҲга учраган “Нексия” ёниб кетди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида содир бўлган ЙТҲда “Нексия” машинаси ёниб кетган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 7 июн куни содир бўлган.

29 ёшли ҳайдовчи “Нексия” машинаси билан қайрилиб олаётиб ўзи билан бир йўналишда келаётган 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги “Нексия-2”нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.

Оқибатда “Нексия-2” машинасида ёнғин юзага келган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида ёнғин бартараф этилган ва ҳодиса расмийлаштирилган.

Сурхондарёда ЙТҲга учраган “Нексия” ёниб кетди

Қайд этилишича, ҳодисада ҳар икки машинада бўлганлардан ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ёниб кетган “Нексия-2” жиддий шикастланган.

Киритилди: 21:06 08.06.2024. Ўқилди: 1363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!