Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда ўзганинг Matiz'ини олиб қочган ўта хавфли рецидивист 15 йилга қамалди

A A A
Сурхондарёда ўзганинг Matiz'ини олиб қочган ўта хавфли рецидивист 15 йилга қамалди

Термиз шаҳрида транспорт воситасини олиб қочишда айбланган шахс 15 йил муддатда озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1975 йилда туғилган шахс муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, маст ҳолатда ҳайдовчи томонидан очиқ қолдирилган машинани олиб қочган. Иш ҳужжатларида айтилишича, фуқаро олиб қочилган Matiz машинасида ЙТҲга учраган.

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 267-моддасида (транспорт воситасини олиб қочиш) назарда тутилган жиноятни содир этган ўта хавфли рецидивист 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Бундан олдин Фарғонада “мойка” ходими Жиззахдаги севган қизини кўргани бориш учун ўзганинг Lacetti'сини миниб қочгани, Тошкентдаги машина ювиш шохобчасидан олиб қочилган Nexia-3 Андижондан топилгани тўғрисида хабар берилганди.

Киритилди: 08:24 16.06.2024. Ўқилди: 1404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!