Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди

«Астана» клуби бош мураббийи Григорий Бабаян ўзбекистонлик ҳужумчи Асилбек Абдурасулов трансфери ҳақида фикр билдирди, дея хабар беради Sports.kz.

— Ўзбекистондан янги футболчи келиб қўшилди. Умуман, бу вариант қандай пайдо бўлди?
— Умуман олганда, вариантларимиз кўп эмасди. Кузатдик, топдик — ёш футболчи, келажак учун. Қандай ўйнашини кўрамиз. У билан йил охиригача шартнома тузилган. Бизда бошқа имкониятлар деярли йўқ эди, шу пайтда келажаги бор яхши футболчини олиш имкони пайдо бўлди. Кўрамиз.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Премьер-лигаси 2026 йилги мавсумининг тўрт туридан сўнг «Астана» 7 очко тўплаб, турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 23:55 06.04.2026. Ўқилди: 329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!