Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда солиқ қарздорлиги учун "Заправка" аукционга чиқарилди

Сурхондарёда солиқ қарздорлиги учун "Заправка" аукционга чиқарилди

Жарқўрғон туманида фаолият юритиб келаётган «ZARXOL ONA» хусусий фирмаси тадбиркорлик фаолиятини фаол амалга ошириб даромад топиб келаётган бўлса-да, белгиланган солиқ тўловларини мунтазам кечиктириб келади. Биргина мисол, мазкур хусусий корхонанинг солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисида сўнги бир неча йил ичида жами 29 та 938 миллион 515 минг сўмлик ижро ишлари Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Бюронинг туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 844 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилишига эришилган.

Ҳозирда ижро ҳужжатларига асосан Бюронинг Жарқўрғон туман бўлими давлат ижрочиси Дадахон Назаров ушбу корхонага тегишли туманнинг Мингчинор маҳалласида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси жами 94 миллион сўм солиқ қарздорлиги учун хатловга олиниб, реализация қилиш мақсадида 141 миллион 433 минг сўм бошланғич нарх билан онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.

Белгиланган солиқ қарздорлиги бартараф этилмаган тақдирда жамият мулкидан айрилиши мумкин.

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан солиқ қарздорликларини ундиришга қаратилган назорат тадбирлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:13. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!