Сурхондарё вилояти прокуратураси мактабларнинг ерлари бошқа шахслар томонидан эгаллаб олинаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
"Ижтимоий тармоқларда Денов тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 75 ва 78-мактабларнинг ер майдонлари ўзга шахслар томонидан эгаллаб олинаётгани тўғрисида тарқалган хабарлар ҳозирги кунда Денов тумани прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
Ўрганиш натижалари қўшимча равишда маълум қилинади", дейилади баёнотда.