Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сурхондарёда давлат қиёслов кўригидан ўтмасдан фаолият юритган АГТШга нисбатан чора кўрилди

Сурхондарёда давлат қиёслов кўригидан ўтмасдан фаолият юритган АГТШга нисбатан чора кўрилди

“Ўзэнергоинспекция” Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Олтинсой туманида жойлашган “Е.Е.” МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган газ тўлдириш шохобчасида нефть маҳсулотларини тарқатиш талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида ушбу шохобчадаги суюлтирилган газ тўлдириш устунларининг навбатдаги давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддати ўтганлиги аниқланди.

Текширув якунида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли қонунининг 43-моддасига кўра, ушбу АЁҚШга реализация қилинган 7 513 литр суюлтирилган газ миқдорининг 50 фоизи (20,6 млн сўм) миқдорида иқтисодий санксия қўлланилди.

Киритилди: 10:07 21.04.2025. Ўқилди: 796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!