Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари томонидан тузилган тезкор гуруҳи томонидан рейд тадбирлари ўтказилди.
Тезкор тадбирлар давомида вилоят ҳудудида ов қилиш бўйича рухсатномаси ҳамда квотаси мавжуд бўлмасада Музробот тумани «Ипак йўли» маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Р, Шўрчи тумани А.Сафаров СИУда яшовчи фуқаро Ш.Р, «Оҳунбобаев» СИУда яшовчи фуқаро Б.О, «Алпомиш» маҳалласи фуароси А.Б, «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Х, фуқаро Ч.А ва М.Алар томонидан ов қилиш талабларига риоя қилмаган ҳолда ўзига тегишли бўлган ов қуроллари билан Музробот туман «Ипак йўлли» маҳалласидаги «Шолипоя» массивида яъни чегара зонасида ов қилиб юрганлиги маълум бўлди.
Фуқаролар ушбу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 17-23-27-моддалари ва «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 32-33-моддалари талабларини қўпол равишда бузишган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқароларнинг ҳар бирига нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодексининг 90-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 20 баробари - 7 миллион 500 минг сўмдан жами 52 миллион 500 минг сўм маъмурий жарима чораси қўлланилди.
Вилоят бўйлаб ҳамкорликдаги тезкор рейд тадбирлари давом этмоқда.