Коррупцияга қарши курашиш агентлиги СурхондарёҚурилишИнвест томонидан эълон қилинган 38,5 млрд сўмлик тендерда жиддий қонунбузилишлар борлигини фош этди.
Текширувда маълум бўлишича, тендерда иштирок этган “Ф.” МЧЖ солиқдан қарздор деган сохта маълумот асосида асоссиз равишда четлатилган. Қолган икки МЧЖ эса ғолиб ва захира ғолиб сифатида белгиланган.
Аниқланган қонунбузилишлар туфайли харид расман бекор қилинди.
⚖️ Ҳолат юзасидан ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди, улар томонидан ҳуқуқий баҳо бериляпти.