Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сурхондарёда 15 ёшли қизни турмушга берганлар жаримага тортилди

Сурхондарёда 15 ёшли қизни турмушга берганлар жаримага тортилди

Ижтимоий ҳимоя агентлиги маълумотига кўра, воқеа Денов туманидаги «Озод» маҳалласидан аниқланган.

2025 йил июль ойида маҳалла еттилиги ва ижтимоий ходимлар қизни турмушга бериш ҳаракати қонунга зид эканини тушунтириб, оилага огоҳлантириш берган.

Шунга қарамай, 10 август куни никоҳ маросими ўтказилган.

⚖️ Маҳаллий профилактика инспектори қонунчиликка мувофиқ айбдорларга маъмурий жарима тайинлади.

Айни пайтда, қизнинг ҳуқуқлари ва таълим жараёни мутасаддилар назоратига олинган.

Оила кодексига асосан, қизлар учун турмушга чиқиш 18 ёш этиб белгиланган.

Киритилди: 17:27 22.09.2025. Ўқилди: 1413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!