Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангор тумани бўлими ходимлари томонидан Термиз шаҳри “Боғишамол” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган К.Х ва А.Й.лар хорижда ишлаб чиқарилган 1 000 қути “ESSE CHАNGE” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини фуқаро М.Х.га 45 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.