Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарё чегарасида қуролли эркак қўлга олинди

Сурхондарё чегарасида қуролли эркак қўлга олинди

Божхона ходимлари томонидан қурол-яроғларни ноқонуний олиб ўтиш билан боғлиқ навбатдаги қонунбузилиш ҳолати фош этилди.

Қўмита хабарига кўра, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаро П.В. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.

Мазкур фуқаронинг қўл сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда унинг сумкасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ҳамда божхона ходимларига маълум қилинмаган “Макаров” пневматик тўппонча ҳамда 2 дона кислород балончалик патронлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:33 15.07.2019. Ўқилди: 1915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!