Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Сурхон қўриқхонасида ёнғин давом этяптими? ФВВ жавоб берди

Сурхон қўриқхонасида ёнғин давом этяптими? ФВВ жавоб берди

Бугун, турли ахборот агентликлари ва сайтларда Сурхон қўриқхонасида ёнғин давом этаётганлиги тўғрисида маълумотлар эълон қилинди.

Аввал хабар берганимиздек, Сурхон қўриқхонасида жорий йилнинг 23 июль куни соат 15:52 да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Сурхондарё вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари қутқарувчилари, тегишли ташкилотлар ходимлари томонидан ёнғин соат 22:25 да қуршаб олинган ҳамда 24-июль кунига ўтар кечаси соат 00:35 да ўчирилган.

ФВВнинг хабар беришича, айни вақтда ёнғин бартараф этилган ҳудуднинг айрим жойларида шох-шаббалар қолдиқларидан тутун чиқиши ҳолатлари кузатилмоқда. Ушбу ҳолат ёнғиннинг қайтадан рўй беришига олиб келмайди.

Мазкур ҳолат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва тегишли ташкилот ходимлари томонидан тўлиқ назоратга олинган. Айни дамда ёнғиннинг қайтадан рўй беришини олдини олиш мақсадида юқорида айтилган ташкилотлар томонидан профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Киритилди: 14:58 25.07.2025. Ўқилди: 788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!