Жорий йилнинг 8-10 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. 8-9 декабрда Ўзбекистоннингбўйича баъзи жойларида ёмғир ёғади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 8-10 декабрда ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.
9-10 декабрда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучаяди.
10 декабрга келиб, марказий ҳудудларда ҳарорат аста-секин кечалари 2-5 даража совуққача, кундуз кунлари 3-6 даража илиққача, шимолда кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.
7-9 декабрда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
8 ДЕКАБРЬ ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ: 8 декабрь соат 20:00 гача
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° илиқ, кундузи 5-7° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, СИРДАРЁ, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятарида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.