Бугун 28 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Суриянинг янги расмийлари Россиядан Башар Асадни топширишни сўради

Суриянинг янги расмийлари Россиядан Башар Асадни топширишни сўради

Сурия етакчиси Аҳмад аш-Шараъа Россия президенти Владимир Путиндан Суриянинг собиқ раҳбари Башар Асадни топширишни талаб қилди. Бу ҳақда Al-Arabiya хабар берди.

Суриянинг янги маъмурияти Асадни экстрадиция қилиш масаласини биринчи марта кўтараётгани йўқ. Январь ойи охирида Reuters ҳам Дамашқ Москвага тегишли сўров юборгани ҳақида хабар берган эди. Шу вақтда Кремль бунга изоҳ беришдан бош тортган.

Башар Асад 2024 йил декабрь ойида исёнчиларнинг тезкор ҳужумидан сўнг Сурияни тарк этган. Икки ҳафтадан кам давом этган жанглардан сўнг Ҳайъат Таҳрир аш-Шом ҳаракати вакиллари Дамашқни эгаллади ва бу Асад режимининг қулашига олиб келди.

Кейинчалик Суриянинг собиқ президенти ва унинг оила аъзолари Россиядан бошпана топгани маълум бўлди.

Киритилди: 19:19 22.03.2025. Ўқилди: 785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!