Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Путин Қўшма Штатларнинг XIX асрдаёқ Гренландияни ўзига қўшиб олишни режалаштириб юрганини маълум қилди

Путин Қўшма Штатларнинг XIX асрдаёқ Гренландияни ўзига қўшиб олишни режалаштириб юрганини маълум қилди

Россия Президенти бу ҳақда халқаро Арктика форумида нутқ сўзлаганида айтиб ўтди.

Владимир Путиннинг бошқа баёнотлари:

◾️АҚШнинг Гренландияни ўзига қўшиб олиш режалари XIX асрнинг 60 йилларидаёқ мавжуд эди. Буни ғайриоддий ғоя деб ҳисоблаш ақлсизликдир;

◾️Гренландияни қўшиб олиш масаласи икки давлатнинг ички иши бўлиб, бизга бунинг ҳеч қандай даҳли йўқ;

◾️Россия Арктикада ҳеч кимга таҳдид солмаган;

◾️Россия ва бутун дунё учун Арктиканинг роли ҳамда аҳамияти ортиб бормоқда, минтақадаги геосиёсий кураш ҳам кучаймоқда;

◾️Ғарб мамлакатларидаги сиёсатчилар ва партия арбоблари ўз сайловчиларига экологик кун тартибининг муҳимлиги ҳақида гапириб келадилар, бироқ амалда тескари йўл тутадилар;

◾️Биз Арктикада тенг ҳуқуқли ҳамкорлик тарафдоримиз;

◾️Агар Ғарб давлатлари қизиқиш билдирса, Арктикада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мумкин;

◾️Россияга Арктикада ўз савдо флоти зарур;

◾️NATo’га аъзо давлатлар кўпинча Арктикани кичик можаролар учун бир майдон сифатида кўришади, ҳозирда уларнинг аскарлари Финляндия ва Швецияда фаол;

◾️Россия янги авлод музёрар кемаларини ишга тушириши ва бу соҳада ўз мавқеини мустаҳкамлаши лозим;

◾️Россия Федерацияси Шарқий полигонга ўхшаш тарзда Арктика темир йўл полигонини ривожлантириши зарур;

◾️Сибирга ва Уралга Транссибни енгиллаштириш мақсадида Арктикага темирйўл орқали чиқиш имконияти яратилиши лозим.

Киритилди: 23:23 27.03.2025. Ўқилди: 1325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!