Россия Украина билан урушда жуда катта қарши ҳужумга тайёрланмоқда.
Бу ҳақда Туркиянинг Haber Global телеканали сайтида чоп этилган "Украина қон кўлига айланади. Катта уруш манзили – Белгород" сарлавҳали мақолада айтилган.
Қайд этилишича, Украина қўшинлари Россиянинг Курск вилоятидан олиб чиқиб кетилгандан сўнг, бу сафар улар Белгород вилоятида кенг кўламли қарши ҳужумга киришган: "Россия армияси Украина Қуролли кучларини тўхтатди. Энди Россия жуда катта қарши ҳужумга ўтиши кутилмоқда".
Мақолада иддао қилинишича, Украинанинг Белгороддаги операцияларидан мақсад Россиянинг яқин келажакда ўт очишни тўхтатишга розилигини олишдир.
Шунингдек, "Янги Курск уруши" сифатида тавсифланган Белгород учун олиб борилган жангларда Россиянинг имкониятлари Украинаникидан уч баравар юқори эканлиги таъкидланган.