Суриянинг янги ҳукумати Эрондан мамлакатнинг собиқ президенти Башар ал-Ассад ва унинг назоратидаги қуролли кучларига кўп йиллик ёрдам учун 300 миллиард доллар талаб қилишни режалаштирмоқда . Бу ҳақда Ливаннинг Ал Модон газетаси хабар берди .
Қайд этилишича, Суриянинг янги расмийлари Теҳроннинг Асадни қўллаб-қувватлагани сабабли мамлакатга етказилган зарар учун товон пули сифатида бу миқдорни ундиришни режалаштирмоқда . Ўз навбатида, Эрон ўтиш даври ҳукуматини аввалги ҳукуматнинг вориси, деб ҳисоблайди, шунинг учун ҳам кўрсатилган ёрдам учун қарз тўланишини кутмоқда. Шу билан бирга, айни дамда икки давлат ўртасида алоқа йўқ, дея таъкидлайди нашр.