Бу ҳақда Сурия инсон ҳуқуқлари маркази (SOHR) хабар бермоқда.
Марказ маълумотларига кўра, собиқ президент яқинда Россиядаги шифохонада даволаниб чиққан, ҳозир унинг аҳволи барқарор. Башар Асад билан фақат унинг акаси ва Сурия президенти аппаратининг собиқ бош котиби учрашишига рухсат берилган.
Хабарларга кўра, заҳарлаш ҳодисаси Россия ҳукуматига қарши провокация бўлиши мумкин. Уни амалга оширганлар воқеада Москвани айблашни режалаштирган. Бироқ Башар Асаднинг заҳарлангани юзасидан расмий маълумотлар йўқ.
2024 йил декабрида Башар Асад режими ағдарилган, собиқ президент эса Россияга қочиб кетганди. Кремл расмий равишда унга “гуманитар мақсадда” сиёсий бошпана берганини билдирган эди.