Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

«Суриядан келаётган самолётимизга қараб турк қирувчи самолёти учирилган...» Шавкат Мирзиёев – «Меҳр» операцияси ҳақида гапирди

«Суриядан келаётган самолётимизга қараб турк қирувчи самолёти учирилган...» Шавкат Мирзиёев – «Меҳр» операцияси ҳақида гапирди

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашувда «Меҳр» операцияси ҳақида гапирди.

Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашув чоғида «Меҳр» операцияси доирасида Суриядан Ўзбекистонга қайтиб келган аёл ҳам сўз олди ва ватанга олиб келинган барча аёллар ва болалар номидан ўз миннатдорлигини билдирди.

Шавкат Мирзиёев ушбу операцияларни амалга ошириш осон бўлмагани, кўп тўсиқлар ва қийинчиликлар билан уддасидан чиқилганини таъкидлади.

«Бир сафар юртдошларимизни Суриядан олиб келаётган самолёт Туркия осмони устидан учиб ўтаётганда бизга қараб турк ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи самолёти учирилди ва Туркия ҳудудини тезда тарк этишни талаб қилди. Кейин биз ноилож самолётни қўндириш учун тезда бошқа жой қидирдик ва энг яқин Озарбайжонга қўндиришга рухсат олдик.

Шундан сўнг ўзим шахсан Туркия президенти Эрдўғон жаноби олийларига қўнғироқ қилдим. Музокаралардан кейин самолётимиз яна учишда давом этди.

Гарчи адашган бўлишса ҳам, лекин улар ватандошларимиз-ку. Улар учун ким билан бўлса ҳам музокара олиб боришга тайёрман», — деди Шавкат Мирзиёев.

Киритилди: 19:40 16.10.2021. Ўқилди: 8163 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!