Алеппода Сурия Демократик Кучлари (СДК) жангарилари томонидан турар-жой ҳудудларини ўққа тутиш натижасида ҳалок бўлганлар сони тўққизтага етди, 55 киши яраланди.
Бу ҳақда SANA агентлиги хабар бермоқда.
Хабарга кўра, шаҳарнинг турар-жой ҳудудларига қилинган ҳужумлар тинч аҳоли орасида қурбонлар сонининг кўпайишига олиб келди. Ярадорларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
СДК кучлари ва Сурия армияси ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда. Ҳукумат кучлари Алепподаги жангарилар позицияларига қарши мақсадли ҳарбий операциялар бошланганини эълон қилишди.
Суриянинг шимолий пойтахтидаги вазият 6 январь куни СДК ҳукумат позицияларига ҳужум қилиш учун дронлардан фойдаланганида кескинлашди. Аввалги хабарларда беш киши ҳалок бўлгани ва 30 дан ортиқ одам яралангани айтилган эди.