Суриядаги PKK террорчи ташкилоти гуруҳлари ё қуролларини ташлайди, ёки дафн этилади — Ражаб Тоййиб Эрдўғон. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Туркия президентининг сўзларига кўра, Анқара Суриядаги террорчилик ташкилотларини, биринчи навбатда, ИШИД ва Курдистон ишчилар партиясини йўқ қилишга қатъий қарор қилган.
"Бу иккала гуруҳ ҳам Туркия ва Суриянинг омон қолишига таҳдид солади. Aйирмачи-жиноятчилар ё қуролларини ташлайди ёки қуроллари билан бирга Сурия тупроғида дафн этилади. Биз билан курд биродарларимиз орасига қонли девор қурмоқчи бўлган террор ташкилотини йўқ қиламиз", — дея таъкидлади Эрдўғон.