Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Сурияда маҳбусларни қийноққа солган генерал Исроил махсус хизмати агенти бўлган

Сурияда маҳбусларни қийноққа солган генерал Исроил махсус хизмати агенти бўлган

Башар Асад даврида Сурияда маҳбусларни қийноққа солган генерал Исроил махсус хизмати агенти бўлган, деб хабар бермоқда The New York Times

"Суриялик собиқ генерал Холид ал-Ҳалабий Башар Асад ҳукмронлиги даврида содир этилган жиноятлар учун Австрияда судланмоқда. Ал-Ҳалабий 2013 йилгача Сурия хавфсизлик тузилмаларида ишлаган. Хусусан, Раққадаги Сурия Бош разведка бошқармасининг 335-бўлимини бошқарган", дея ёзмоқда газета.

Башар Асад режими қурбонлари ушбу генерални" 2011-2013 йиллар давомида режим мухолифларини қийноққа солишни буюрган ва бу қийноқларда шахсан ўзи иштирок этган шафқатсиз садист" деб таърифлайди.

Австрия Прокуратурасига кўра, у фаолияти давомида иккиёқлама агент сифатида ҳам Сурия махсус хизматлари, ҳам Исроил разведка идорасига (Моссад) ишлаган. 2013 йилда Суриядан қочиб, Моссад ёрдамида Парижга келган. Шундан кейин Исроил томонининг сўровига асосан, Австрия разведкаси кўмагида Венага кўчиб ўтган.

"Холид ал-Халабий ўн йилдан ортиқ вақт давомида Европада яшаб, шу вақтда уруш жиноятлари бўйича терговчилар таъқибидан қочиб юрган. У 2024 йил декабр ойида Австрияда қўлга олинган", дейилади NYT хабарида.

Киритилди: Бугун 20:32. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!