Халқаро коалиция кучларининг Араб Республикаси шимоли-ғарбида ўтказган амалиёти натижасида Суриядаги ташкилотга алоқадор ячейкаларни бошқарган ИШИД гуруҳи етакчиларидан бири йўқ қилинди.
Бу ҳақда Al-Ikhbaria телеканалига Сурия хавфсизлик хизматидаги манба маълум қилди.
Унинг маълумотларига кўра, Али лақабли Ироқ фуқароси Салоҳ Нуман Идлиб вилояти шимолидаги Атма қишлоғида яширинган. Коалиция бўлинмалари уйга ҳаводан зарба бериб, бинони ўраб олди. Экстремист қочишга уринган, бироқ воқеа жойида отиб ўлдирилган.
Операцияда Сурия ва Ироқ хавфсизлик кучлари иштирок этгани таъкидланди.