Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурия ва Ироқдаги лагерларда 60 мингга яқин фуқаро асрликда қолмоқда – БМТ

Сурия ва Ироқдаги лагерларда 60 мингга яқин фуқаро асрликда қолмоқда – БМТ

Ҳисоб-китобларга кўра, Сурия ва Ироқ шимоли-шарқидаги лагерларда 55-60 мингга яқин фуқаро асрликда қолмоқда. Бу ҳақда БМТ Бош котиби ўринбосари Владимир Воронков Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтган уруш зонасидан қайтганларни реабилитация қилиш бўйича минтақавий экспертлар кенгашида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Йиғилишда БМТ Бош котиби ўринбосари, Терроризмга қарши кураш департаменти раҳбари Владимир Воронков жаҳон давлатларининг кўплаб фуқаролари ҳали ҳам уруш зоналарида қолаётганини айтди.

“Афсуски, Сурия ва Ироқ шимоли-шарқидаги лагерларда кўплаб давлат фуқаролари асрликда қолмоқда. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг сони 55-60 мингга етади. Аввало, биз аёллар ва болалар ҳақида гапирамиз. Уларни ўз мамлакатларига қайтариш, нормал ҳаётга мослаштириш борасида кўп иш қилиш керак. Шу нуқтаи назардан, Марказий Осиё давлатларининг тажрибаси жуда муҳим”, – деди Владимир Воронков.

Бундан ташқари, экспертлар “Жусан” каби гуманитар операциялар Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари томонидан ҳам амалга оширилганини қайд этишди. Масалан, Ўзбекистон 531 нафар, Қирғизистон 511, Тожикистон 381 фуқароси хавфсиз жойларга кўчирилди.

Киритилди: 09:35 16.05.2024. Ўқилди: 748 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!