Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Германия билан Эрон қаттиқ жанжаллашди

Германия билан Эрон қаттиқ жанжаллашди

Германия Эроннинг ўз ҳудудидаги учала бош консуллигини ёпмоқда, деб хабар бермоқда DPA агентлиги.

28 октябрь куни Эрон ва Германия фуқаролигига эга бўлган Жамшид Шармаҳд қатл этилди. 2023 йилда Эрон Олий суди уни терроризмда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилган эди. Ҳукмни Германия ва Европа Иттифоқи ҳукумати қоралади.

Шундан сўнг Германия Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ишлари бўйича вакилини чақирди, шунингдек, Германия Федератив Республикасининг Теҳрондаги элчисини маслаҳатлашиш учун чақириб олди.

"Жамшид Шармаҳд Эрон режими томонидан ўлдирилгандан сўнг, Германия Ташқи ишлар вазирлигига зудлик билан Эрон ишлари бўйича вакил чақиртирилди," - дейилади Германия Ташқи ишлар вазирлигининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган баёнотида.

Германия Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ҳукуматининг ҳаракатларига қарши кескин норозилик билдирди ва "кейинги ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини ўзида қолдиради."

Киритилди: 20:24 31.10.2024. Ўқилди: 896 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!