Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

15 давлат Хитойга талаб қўйди

15 давлат Хитойга талаб қўйди

Ғарбнинг 15 давлати Хитойдан барча ҳибсга олинган уйғурлар ва тибетликларни озод қилишни, ҳамда ҳуқуқ фаолларига яшаш жойларига боришига рухсат беришни талаб қилиб, оммавий баёнотни имзолади.

Австралиянинг БМТдаги элчиси Жеймс Ларсен Хитой вакилининг танқидига уcграган баёнот билан чиқди.

Баёнот Канада, Дания, Финляндия, Франция, Германия, Исландия, Япония, Литва, Нидерландия, Янги Зеландия, Норвегия, Швеция, Буюк Британия ва АҚШ давлатлари томонидан имзоланди.

Имзоловчилар Хитой инсон ҳуқуқлари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни ҳурмат қилиши ва инсон ҳуқуқларини яхшилаш бўйича жаҳон ҳамжамиятининг тавсияларини амалга ошириши кераклигини таъкидлади.

Қўшма Штатлар Хитойнинг уйғурларга нисбатан ҳаракатларини «геноцид» деб атади.

Жаҳон Уйғурлар Конгресси вице-президенти Илшат Ҳасан Кокбурий баёнот эълон қилинганидан хурсанд эканлигини, бироқ Хитойда ўзгаришларни амалга ошириш учун аниқроқ чоралар кўриш вақти келганини айтди.

«Геноцид ҳозир ҳам тўхтагани йўқ. Бу шошилинч масала. Дунё Хитой ҳукумати томонидан содир этилаётган жиноятларни тўхтатиш учун янада кучлироқ чоралар кўриши керак», дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 20:48 31.10.2024. Ўқилди: 12750 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!