Бугун 5 март, 2021 йил, жума

O'ZB

Сурия «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказди ва мамлакатда ундан фойдаланишга рухсат берилди

Сурия «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказди ва мамлакатда ундан фойдаланишга рухсат берилди

Сурияда «Спутник V» вакцинаси рўйхатдан ўтказилди ва ундан фойдаланишга рухсат берилди. Бу ҳақда Суриянинг Москвадаги элчихонасига таяниб «Известия» хабар қилди.

«Сурия коронавирус инфекциясига қарши Россиянинг ‘Спутник V’ вакцинасини рўйхатдан ўтказиш бўйича барча процедураларни якунлади ва мазкур мамлакат ҳудудида вакцинадан фойдаланишга рухсат берилди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, 20 февраль куни Россиянинг «Спутник V» вакцинаси Гана шаҳрида рўйхатдан ўтказилган. Рўйхатдан ўтиш фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун авторизация (EUA) остида амалга оширилган. Гана ушбу вакцинани рўйхатдан ўтказган дунёдаги 31-давлат ва Африка қитъасидаги Россия Гамалея институти вакцинасини тасдиқлаган бешинчи мамлакат бўлди.

Илгари ушбу вакцина Беларусь, Аргентина, Боливия, Жазоир, Сербия, Парагвай, Фаластин, Венесуэла, БААТуркманистонВенгрияЭрон, Гвинея, Тунис, Арманистон, Ливан, Мексика, Никарагуа, Мьянма, ҚозоғистонПокистонМўғулистон, Баҳрайн, Черногория, Ўзбекистон ва Габонда рўйхатдан ўтказилган.

Киритилди: 09:23 23.02.2021. Ўқилди: 686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!