Суриянинг собиқ президенти Башар ал-Ассаднинг амакиваччаси Атеф Нажиб мамлакатнинг янги расмийлари томонидан ҳибсга олинди.
Бу ҳақда Syria TV телеканали хабар бермоқда.
Канал аниқ қаерда ва қандай шароитда ҳибсга олингани ҳақида маълумот бермаяпти. Суриянинг янги расмийлари ҳам бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермаган.
Қайд этилишича, Асад даврида Нажиб мамлакат жанубидаги Дара вилоятида сиёсий хавфсизлик департаменти раҳбари лавозимини эгаллаган.