Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурия президентининг рафиқасига лейкемия ташхиси қўйилди

Сурия президентининг рафиқасига лейкемия ташхиси қўйилди

Сурия президенти Башар ал-Асаднинг рафиқаси Асма саратон касаллигига чалинган, дейилади давлат раҳбари идораси баёнотида.

“Биринчи хоним Асма Асадда бир қанча аломатлар ва клиник белгилар аниқлангани ҳамда кенг қамровли тиббий текширувлар ўтказилгандан сўнг унга ўткир миелоид лейкемия ташхиси қўйилди”, — дейилади ҳужжатда. Энди Асма ал-Асад оммавий тадбирларда вақтинча иштирок этмайди ва “ижтимоий масофа”га риоя қилади.

2018 йил август ойида Сурия президентининг рафиқасига кўкракдаги хавфли ўсма ташхиси қўйилган эди. 2019 йил январь ойи охирида шифокорлар уни олиб ташлаш бўйича операцияни муваффақиятли ўтказишди. 2019 йил август ойида президент саройи идораси Асма ал-Асад касалликни енгганини эълон қилди.

Киритилди: 22:29 21.05.2024. Ўқилди: 1905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!