Суриянинг янги ҳукумати Эрондан мамлакатнинг собиқ президенти Башар ал-Ассадни қўллаб-қувватлагани учун 300 миллиард доллар тўлашни талаб қилиб, халқаро судларга даъво аризаси киритмоқчи.
Бу ҳақда Суриядаги янги сиёсий маъмурияти хабар берди.
“Сурия маъмурияти Эрондан Сурия халқи ва давлатига Теҳроннинг Сурия халқи ва инфратузилмасига нисбатан жиноий ва ўзбошимчалик ҳаракати ҳамда сиёсати натижасида етказилган зарар учун 300 миллиард доллар товон тўлашини талаб қилувчи меморандум тайёрлаш устида ишламоқда”, — дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, айни дамда Сурия ва Эроннинг янги ҳокимиятлари ўртасидаги дипломатик алоқалар тўлиқ узилган ва Суриянинг амалдаги маъмурияти уларни яқин келажакда тиклашни режалаштирмаган.