Сурия бош вазири Муҳаммад Ғози ал-Жалолий ҳокимиятни мухолифатдаги «Нажот ҳукумати»га топширишга рози бўлди, деб хабар бермоқда Reuters.
Якшанба куни пойтахт Дамашқни эгаллаб олган мухолифат кучларининг тезкор ҳужуми натижасида Башар ал-Ассад ҳукумати ағдарилганидан кейин халқаро ҳамжамият Сурияни бирдамликка чақирди.
ОАВ хабарларига кўра, Асад Москвада, истеъфога чиққанидан кейин Россия ҳукумати унга бошпана берган. Бу оммавий қамоққа олиш, қатл қилиш ва шафқатсиз қатағон билан машҳур бўлган Баас партиясининг 61 йиллик ҳукмронлигига барҳам берди.
ХТС маъмуриятининг муҳим амалдори Муҳаммад ал-Башир Суриянинг янги бош вазири этиб тайинланди. Хабар қилинишича, у аллақачон ХТС раҳбари Абу Муҳаммад ал-Жулоний ва собиқ бош вазир ал-Жалолий билан учрашувлар ўтказган.