Ижтимоий тармоқларда боғбоннинг боғидан довучча узган 5 нафар болани қўрқитиб, таҳдид қилгани акс этган видео тарқалди.
Болалар омбудсмани бир эркак боғидан довучча узиб олган 5 нафар болага таҳдид қилаётгани акс этган видеога муносабат билдирди.
“Бу каби ҳаракатлар болаларга нисбатан нафақат руҳий зўравонлик ва таҳдид, балки уларнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз сифатида баҳоланади ҳамда руҳий-эмоционал соғлиғига жиддий зарар етказади”, — дейилади баёнотда.
Шунингдек, бундай ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари кўрилиши шартлиги таъкидланди.