Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Суперлигадан четлатилган ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш ўйинларига тайинланди

A A A
Суперлигадан четлатилган ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш ўйинларига тайинланди

Осиё қитъасида ЖЧ-2026 саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган ўйинларга ўзбекистонлик ҳакамлар тайинланди.

Индонезия - Хитой ўйинини Рустам Лутфуллин бошқариб борса, Илгиз Танташев Баҳрайн - Саудия Арабистони ўйинида ишлайди. Ҳар иккала ўйинда ёрдамчи ҳакамлар, захира ҳаками, ВАР ва ВАР ассистенти вазифаларида ўзбек ҳакамлари ишлайди.

Маълумот ўрнида. Суперлиганинг 8-тури доирасида ўйинларда пенальти белгилашда хатога йўл қўйгани учун Рустам Лутфуллин ва Аҳрол Рисқуллаев номаълум муддатга футболдан четлатилганди.

"С" гуруҳи, 9-тур
5 июнь, 18:45
ИНДОНЕЗИЯ - ХИТОЙ
Ҳакам: Рустам Лутфуллин
1-ёрдамчи ҳакам: Санжар Шоюсупов
2-ёрдамчи ҳакам: Алишер Усмонов
Тўртинчи ҳакам: Аскер Нажафалиев
VAR: Фирдавс Норсафаров
AVAR: Абдурашид Худойберганов

5 июнь, 21:00
БАҲРАЙН — САУДИЯ АРАБИСТОНИ
Ҳакам: Илгиз Танташев
1-ёрдамчи ҳакам: Андрей Цапенко
2-ёрдамчи ҳакам: Темур Гайнуллин
Тўртинчи ҳакам: Акобирхўжа Шукуриллаев
VAR: Аҳрол Рисқуллаев
AVAR: Раҳимбек Каримов

Киритилди: 10:43 15.05.2025. Ўқилди: 603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!